ХАЗОНЛАРНИ ЁҚҚАН ФУҚАРО ЖАРИМА ТЎЛАЙДИГАН БЎЛДИ

Нарпай туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси  давлат инспекторлари "Ўзбекистон" МФЙда кузатув рейд тадбирини ўтказдилар. Кузатув  вақтида, маҳалла фуқораси А.Н барг-хазонларни тўплаб, очиқ аланга олдириб, ёқиб юборганлиги аниқланди. Бу ҳолат эса атмосфера ҳавосини ифлосланишига олиб келди, албатта.
Фуқарога нисбатан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, жарима қўлланилди.
Шунингдек, соҳа мутахассислари томонидан маҳалла фуқораларига барг-хозонларни ёқишнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM