Нарпай туман ҳокимлиги мажлислар залида 2020 йил 26 майдаги Юртбошимиз Фармони асосида таъсис этилган "Меҳр-саховат" кўкрак нишонига сазавор бўлган тумандошларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Шуҳрат Самадов кўкрак нишонларини ўз эгаларига тантанали тарзда топширди.