НУРОНИЙЛАРГА ЭҲТИРОМ

- Халқни рози қилиш йўлидаги хизматимда мен Сиз нуронийларнинг доно маслаҳатларингизга таянаман, – деди туман ҳокими вазифасини бажарувчи Шерзод Раҳмонов кекса авлод вакиллари билан бўлган бугунги учрашувда.
Нуронийлар масканидаги йиғинда узоқ йиллар турли соҳаларда ҳалол меҳнат қилиб, элнинг олқишига сазавор бўлган отахону онахонлар иштирок этдилар. Самимий суҳбат чоғида ҳаёти ёшларга ибрат бўлишга арзигулик инсонлар бундан кейин ҳам бор билим ва тажрибаларини ишга солиб, пурмаъно насиҳатлари билан ёш авлод тарбияси, соҳалар ривожига ҳисса қўшишга тайёр эканликларини таъкидлашди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM