“ҚОЗИЁҚЛИ”ДА САЙЁР ҚАБУЛ

  “Қозиёқли” маҳалласи аҳли билан бўлиб ўтган сайёр қабулда туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ҳар бир фуқаронинг мурожаатини алоҳида тинглади.
Фуқаролар мурожаатларининг асосий мавзуси тоза ичимлик суви, ички йўллар таъмири, ҳудудда болалар боғчаси барпо этиш, томорқаларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида завурларни қаздириш, тадбиркорлик фаолияти учун кредит олишда амалий ёрдам масалаларига қаратилди.
Давлат дастури асосида амалга ошириладиган ишлар борасида мурожаатчиларга тушунчалар берилди. Аксарият масалаларга эса жойида ечим топилди. Баъзи муаммоларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга муддат белгиланганлигини ҳам таъкидлаш лозим.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM