ОБЪЕКТЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЛОЗИМ

Азалдан туманимизнинг Муқимий номли ва “Тинчлик” маҳаллалари ҳудудида йирик ишлаб чиқариш объектлари фаолият юритган. Бугун аксарият инфратузилма объектлари бўш турибди. 
Туман ҳокимлигида ушбу бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектлар эгалари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман ҳокими ушбу саноат зоналарида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, мавжуд объектлардан самарали фойдаланиш, бунинг учун эса тадбиркорлар томонидан янги лойиҳалар шакллантирилиши лозимлиги ҳақида сўз юритди.
Мақсад ягона – тадбиркорликни ривожлантирган ҳолда бюджет тушумини ошириш, иш ўринлари яратишдан иборат.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM