“НАРПАЙТУМАНГАЗ”ГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ

“Нарпайтумангаз” газ таъминоти бўлимида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишда туман ҳокими Шерзод Раҳмонов, “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали директори ўринбосари Жасур Авазовлар иштирок этдилар.

Йиғилишда туман ҳокими газ таъминотида амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилган хато-камчиликлар, уларни бартараф этиш юзасидан бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг  бўлимга янги раҳбар тайинланганини жамоага маълум қилди.

“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали директорининг буйруғига асосан “Нарпайтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи вазифасига Қувондиқов Фаррух Ибрагимович тайинланди.

Фаррух Қувондиқов тайинловга қадар Нарпай туман давлат солиқ инспекцияси, туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM