НАВБАТДАГИ ЎҚУВ СОАТИ

Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди. 

Ўқув соатининг бу галги мавзуси қуидагилардан иборат:

Сўнгги икки ҳафта мобайнида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти;

Агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари;

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили ҳамда соҳада учраётган муаммолар;

Давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш соҳасидаги фаолияти таҳлили ва ушбу соҳада учраётган муаммолар;

Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун зарур шароитлар яратиш масалалари.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM