ЎҚУВ СЕМИНАР

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси, тижорат банклари ҳамда ёшлар ташкилотлари ҳамкорлигида,  “ Дедан” маҳалласида ўқув-семинар ўтказилди.

Ёшларни тадбиркорликка  қизиқишларини ошириш мақсадида ташкиллаштирилган семинарда йигит-қизларга  бизнес режа тузиш  ўргатилди.

Шу каби иштирокчилар бизнесни бошлаш, тижорат банкларидан кредит олиш тартиби тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Семинар сўнгида “Энг самарали бизнес режа” кўрик танлови эълон қилинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM