ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛАДИ

“Турон”  маҳалласида 3662 нафар фуқаро яшайди. Аҳолининг аксарияти тадбиркорликни йўлга қўйиб улгурган. 
Туман ҳокими бугун ушбу маҳалла фаолияти билан танишди. Ҳудуддаги ўсиш нуқталарига эътибор қаратилди. 
Тадбиркор Бекзод Раҳматов “Чингизкент савдо” масъулияти чекланган жамиятига етакчилик қилмоқда. МЧЖ қурилиш материаллари ишлаб чиқаради ҳамда чорва моллари учун ем савдоси билан шуғулланади. 10 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаган тадбиркор кредит олиб, фаолиятини янада кенгайтирмоқчи эканлигини таъкидлади. 
Шу каби тикув цехи ташкил этиб, 5 та иш ўрни яратган якка тартибдаги тадбиркор Аббос Адизов савдо учун жой сўраб мурожаат қилди. Бундан ташқари,  жиҳоз ишлаб чиқариш баробарида чорвачилик билан шуғулланаётган “Асилбек барака савдо” МЧЖ раҳбари Норбек Азимов, хонадонида иссиқхона барпо этган  Ғанишер Жўраевларнинг ҳам муаммолари эшитилди. 
Масалаларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишлиларга топшириқлар берилди.
Гап шундаки, тадбиркорларнинг муаммолари ҳал этилса, яна йигирмага яқин иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда. Демак, бу шунча ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланади, деган гап.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM