БЎШ ТУРГАН ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ЛОЗИМ 

“Самарқанд дори-дармон” АЖ га қарашли Нарпай туман 18-сон дорихонаси Оқтош шаҳри марказида жойлашган. Бинонинг орқа ҳовлисида қарийб 15 сотих ер майдони бўлиб, ундан самарасиз фойдаланилмоқда.

Яъни ҳовли бетартиб, чиқиндилар уюми ичида қолган.

Дорихона фаолиятини ўрганиш мақсадида борган туман ҳокими ушбу ердан самарали фойдаланиш лозимлиги ҳақида сўз юритиб, бу борада ўзининг таклифларини ҳам берди.

Шу каби дори-дармонларнинг сақланиш ҳолати, заҳиралар, санитария нормалари кўздан кечирилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM