ЯШИРИН ЦЕХ ФОШ ЭТИЛДИ

Муқимий номли маҳаллада “Нарпайтумангаз” газ таъминоти ҳамда туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида кузатув рейдлари олиб борилди. Кузатув давомида ноқонуний охак ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган яширин цех фаолияти фош этилди.

Маълум бўлишича, цехдаги охак ишлаб чиқариш қозонига тармоқдан ноқонуний тарзда, ҳисоблагичсиз газ қувури ўтказилган.

Ходимлар томонидан аниқланган ҳолат юзасидан тегишли далолатномалар расмийлаштирилди.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM