ЗАРУР ЖИҲОЗЛАР ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

Туман ҳокимлиги томонидан “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган  фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш мақсадида талаб, эҳтиёжларига қараб, зарур ускуна ҳамда жиҳозлар тарқатилди.

Бугуннинг ўзида 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи 122 нафар фуқарога олти турдаги – темир пайвандлаш, пластмасса қувурларини улаш ускуналари, мотокультиватор, тикув машинаси, электр печи, дурадгорлик анжомлари элтиб берилди.

Туман ҳокими  “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган  фуқароларга асбоб-ускуна, жиҳожларни эгаларига топширди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM