ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Туман халқ таълими бўлимига қарашли 70-умумтаълим мактабида "Прокурор ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда туман прокурори – иккинчи сектор раҳбари Камолиддин Жавдановдан ташқари, ДХХнинг масъуллари  ҳамда  "Дўстлик" ва "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳибаси севимли шиора  Зулфия Мўминова ҳам иштирок этди.

Дастлаб,  "Ёшлар дафтари" ва “Аёллар дафтари”га  киритилган ёшлар ва хотин-қизларнинг мурожаатлари ўрганилди..

Мурожаатларда асосан имтиёзли кредит, бандлик, тадбиркорлик учун ер майдонлари ажратилиши каби масалалар ўртага ташланди. 

Фуқароларнинг ҳар бир мурожаати масъул ходимлар томонидан назоратга олинди.

Сўнг шоира Зулфия Мўминова тадбир иштирокчилари билан давра суҳбати ўтказиб, ўз ижод намуналаридан ўқиб эшиттирди. Шунингдек. фаол ёшларга бадиий китоблар совға қилинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM