Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шербек Бўронов тумандаги 35, 36, 45-умумтаълим мактабларида бўлиб, таълим муассасаларининг иссиқлик тизими, ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Туман халқ таълими бўлими мудири Латиф Ражабов ҳамроҳлигида кутубхона ва фан тўгаракларининг ўтилишини кузатдилар. Сўнг педагоглар билан таълим сифатини яхшилаш борасида суҳбат ўтказишди.
Шунингдек, депутат сайловчи-ўқитувчилар томонидан берилган саволлар, таклифларга ўз фикрини билдириб ўтди.