ЁШЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жасурбек Шодиев ҳамда ДХХнинг масъул ходимлари “Умид” маҳалласида яшовчи уюшмаган ёшлар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда ёшларнинг мурожаат ва таклифлари атрофлича ўрганилди.

 Йигит-қизлар томонидан тадбиркорлик учун кредит олиш, моддий ёрдам ажратиш, шу каби ўзини ўзи банд қилиш учун ускуналар сотиб олишда амалий ёрдам масалалари илгари сурилди. Мурожаатлар ижросини таъминлаш борасида тегишли соҳа вакилларига топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, ёшларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан фермер хўжаликларидан ер ажратилиб, сабзавот маҳсулотлари етиштиришлари учун имконият яратилганлиги учрашувда алоҳида таъкидланди. Бир қатор мурожаатчилар ер олиб, деҳқончилик қилиш истагини билдирдилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM