МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ КЎЧАТЛАРИ ЭКИЛЯПТИ

“Қозиёқли” маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Эрта тонгдан тумандаги корхона, ташкилотлар вакиллари ушуб маҳаллада иш бошладилар. ИИБ, фавқулодда вазиятлар бўлими, санитария-эпедимиологик осойишталик маркази, ветеринария бўлими ходимлари аҳоли хонадонларида ёнғинларнинг олдини олиш, тозаликка эътибор қаратиш, чорва моллари ва уй ҳайвонларини турли юқумли касалликларга қарши эмлатиш борасида суҳбатлар, амалий ишлар олиб боришмоқда.

Туман ободонлаштириш, “Тоза ҳудуд” ДУК, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ажратилган техникалар ёрдамида кўчаларга тош қопламалар ётқизилиб, чиқиндилар ташиб  чиқариляпти.

Шу каби кўчалар ва гузарларга манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM