Жойларнинг номланиш тарихини биласизми? "КЎК ОТА" МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ

         Бу атама илм оламида “Кўк ота” мақомига эришган Ҳазрат Абу Қусам шайх ибн Саид Аҳмад ан-Насафийнинг номи билан боғлиқ.
Ҳазрат Абу Саид Аҳмад Насафийнинг падарибузруквори Абу Қусам шайх обрў-эътибори баланд, энг зукко ва билимдон шайхлардан саналган. Айрим диний уламолар Абу Қусам шайхни Саид Муҳаммад ибн Жалолиддин Баҳовуддин Нақшбандийнинг пири деб билишади.
        Саид Аҳмад Насафий болалигидан илмга ташна бўлганлиги боис дастлаб отасининг тарбиясида камол топади. Сўнгра косонлик дин илмининг моҳир билимдонларига шогирд тушиб, Қуръон, Ҳадис, Фикҳ, Тавҳид ва бошқа кўплаб илмларни мукаммал ўзлаштиради. У милодий 1455 йилда Нарпай туманининг ҳозирги "Кўк ота" қишлоғи (қадимги Тоткент мавзеси)га кўчиб келади.
      Кўк оталик диний уламолар Авлиё отанинг ота авлоди, яъни ҳазрат Қусам шайхнинг бобокалонлари Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳнинг авлодидан бўлганликларини таъкидлашади. Ҳозирги "Кўк ота" қабристонида Ҳазрат Қусам шайхнинг бир неча авлод вакилларининг сағаналари мавжуд. "Кўк ота" хўжалар қабристони "Кўк ота" жомеъ масжидининг ортида жойлашган. Мазкур қабристонда ўнлаб улуғ хўжаларнинг, мўътабар қориларнинг ва қозиларнинг қабрлари бор.  "Кўк ота" қабристонининг умумий майдони ўн саккиз гектарни ташкил этади        
         Саид Аҳмад ан-Насафий 1491 йилда вафот этган. "Кўк ота"ни зиёрат қилиш учун юртимизнинг барча вилоятларидан зиёратчилар келишади.
      Собиқ тузум даврида харобага айланган  зиёратгоҳ мустақиллик шарофати билан обод ва кўркам масканга айланди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM