ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Халқ  депутатлари  Нарпай туман Кенгашининг  йигирма саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман ҳокими Шерзод  Раҳмонов  “Тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан“  туман Кенгаши депутатлари, фаоллар ва тадбиркорларга МУРОЖААТ қилди.

Сўнг жиноят ишлари бўйича Нарпай туман суди раиси О. Мейлиев, фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди раиси К. Намозов  ва Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси(в.б) Р. Бегимовларнинг 2021 йилнинг биринчи чорагида фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликларини, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар  ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишга доир олиб борилган ишлар юзасидан ахборотлари тингланди.

Шу каби тумандаги давлат органлари ва ташкилотларнинг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича туман адлия бўлими бошлиғи Ж. Қиличев ахборот берди. 

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM