“15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни”

САНЪАТ АҲЛИГА БАЙРАМ МУБОРАК!

Шундай соҳа борки у на чегара, на сарҳад билади, миллат ва тил ажратмайди. Аксинча, ҳар бир мамлакат халқининг қадриятларини ўзида тараннум этиб, дунёга танитади. Бир-бири билан узвий боғлиқ ҳамда ажралмас соҳа – бу маданият ва санъатдир.

Юритимзда ҳам ушбу соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратилган. Ана шу эътибор туфайли тизим фаолияти юксак даражага кўтарилди. Анъанавий тарзда ўтказилаётган “Шарқ тароналари” мақом фестивалларининг мамлакатимизда ўтказилаётганлиги, санъат мактаблари, маданият марказлари бинолари қад ростлаётганлиги фикримиз далилидир.

 Жорий йилда муҳтарам Президентимизнинг қарорига асосан она диёримизда илк маротаба   “15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни” тантанали равишда нишонланади. Шу муносабат билан туманимиздаги барча маданият ва санъат ходимларини ушбу шодиёна билан самимий муборакбод этаман.

Ифтихор билан айта оламанки, туманимизда асрлар оша бизга мерос бўлиб келаётган миллий маданиятимиз ва санъатимизни дунёга танитадиган ёшлар бор. Улар чинакам ифтихоримиздир.

Яна бир бор маданият ва санъат ходимларини ушбу сана билан табриклайман.

Шерзод РАҲМОНОВ,
Нарпай тумани ҳокими в.б.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM