ТУМАН ҲОКИМИ “ОЛТИЎҒИЛ”ДА

Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Шерзод Раҳмонов “Олтиўғил” маҳалласи томон йўл олди. Мақсад “маҳаллабай” ишни ташкил этиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ва аҳоли муаммоларини ўрганишдан иборат. 

Таъкидлаш лозимки, маҳаллада ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизиш режалаштирилган. Айни пайтда кўчаларга шағал тўкиб, асфальтлашга тайёрланмоқда. Туман ҳокими йўлсозлар билан учрашиб, уларга бу борада тавсиялар берди.

Шундан сўнг маҳалла аҳли билан кўришиб, муаммоларини ўрганди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM