ТОПШИРИҚЛАР БЕРИЛДИ

Мамлакатимиз раҳбарининг вилоятимизга қилган ташрифлари чоғида, раҳбарларнинг 50 фоиз вақтини “маҳаллабай” ишлаш тизимига бағишлаши лозимлиги таъкидланди. Бу борада тегишли топшириқлар ҳам  берилди. 

Шундан келиб чиқиб, туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва аъзолари, доимий вакиллар, бошқа тегишли мутасадди раҳбарлар биргаликда 1 та маҳаллани камида 3 кун мобайнида ўрганиб, хонадонма-хонадон кириб, жойида ечиладиган муаммоларни ҳал этиш, катта маблағ билан боғлиқ масалаларни дастур доирасида ечиш чораларини кўриш тизими яратилди.
 
Бугун туман ҳокими Шерзод Раҳмонов “Олтиўғил” маҳалласида амалга ошириладиган ишлар, мавжуд камчилик бартараф этиш  юзасидан маъсулларга топшириқлар берди.

Таъкидлаш лозимки, тумандаги мавжуд 57 маҳалладаги муаммоларни ўрганиш, камчиликларни бартараф этиш ишлари август ойига қадар тугалланади.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM