Нарпай ва Пайариқда СамДЧТИ факультетлари очилади

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи давомида мамлакатнинг бир қанча соҳаларини ривожлантириш билан бир қаторда вилоят олий таълим тизимида ҳам муҳим ўзгаришлар бўлишини маълум қилди.

Жумладан, давлат раҳбари топшириғига биноан эндиликда Самарқанд вилоятининг Нарпай туманидаги хизмат кўрсатиш техникуми ҳамда Пайариқ туманидаги иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежларида Самарқанд давлат чет тиллар институтининг “Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (инглиз тили)” ва “Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили” факультетлари очилади.

Кеча, 17 апрель куни масъул раҳбарлар жойларга бориб, таълим сифати, ўқув биносини таъмирлаш, талабаларнинг замонавий таълим олишлари учун зарур имкониятларни яратиш ва бошқа амалга ошириладиган ишлар юзасидан вазифаларни белгилаб олди, деб ёзди Edu.uz.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM