“ОЛТИЎҒИЛ”ДА ИШ ҚИЗҒИН

Аввал хабар қилганимиздек, “Олтиўғил” маҳалласида амалга ошириладиган ишлар, мавжуд камчиликларни бартараф этиш  юзасидан масъул ташкилотлар вакиллари иш олиб боришмоқда.

Айни пайтда туман тиббиёт бирлашмаси томонидан бириктирилган потранаж ҳамширалар маҳалладаги меҳнат фахрийлари, якка-ёлғизлар, беморлар, ногиронлиги бўлган шахслар, касалманд оилалар ҳолидан хабар олишяпти. 

Туман бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари эса меҳнатга лаёқатли фуқароларни хатловдан ўтказиб, тумандаги бўш иш ўринларига ва тадбиркорлик субъектларига жойлаштириб бориш чораларини кўришмоқда. 

“Нарпайтумангаз” газ таъминоти корхонаси вакиллари маиший газ баллонига эҳтиёжи бор хонадонларни баллон билан таъминлаётган бўлса, туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари трансформаторлар ҳолатини қайтадан кўриб чиқишмоқда.

Таъкидлаш лозимки, тумандаги мавжуд 57 маҳалладаги муаммоларни ўрганиш, камчиликларни бартараф этиш ишлари август ойига қадар тугалланади.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM