“ТОРТУВЛИ”ДА АҲОЛИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИЛМОҚДА

Барча ташкилотларнинг масъул ходимлари  “Тортувли” маҳалласи аҳолисига хизмат кўрсатишмоқда. Маҳалла биносининг ўзида туман давлат хизматлари маркази, туман давлат архиви, кадастр, газ таминоти вакиллари фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиб, тегишли тартибда хизмат кўрсатишни йўлга қўйишган.

Шу каби туман тиббиёт бирлашмасининг потранаж ҳамширалари, ветиренария бўлими, электр таъминоти корхонаси ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари ҳар бир хонадонда бўлиб, аҳолининг муаммоларига ечим топиш чораларини кўришяпти.

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов дастлаб, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларига аҳоли хонадонларига кириб, муаммоларни ўрганиш борасида топшириқлар берди.

Сўнг фуқароларнинг муаммоларини ўрганди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM