“ИШ ҚУРОЛИНГ СОЗ БЎЛСА...”

Ободонлаштириш соҳасини  янада такомиллаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар кўлами кенг.

Масалан, туман ободонлаштириш бошқармасига бира-тўла учта техника берилди. 

Туман ҳокими томонидан тантанали тарзда калитлари топширилган ушбу техникаларнинг биттаси (Фронталний погрузчик) халқ депутатлари туман Кенгашининг сессияси қарорига асосан, маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан харид қилинган. Яна иккита техника (Автополивалка, Автосамасвал Sinotruk) туман ободонлаштириш бошқармасига туҳфа этилди.

Халқимизда “Иш қуролинг соз бўлса – машаққатинг оз бўлур”, деган нақл бор. Энди ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг қўл меҳнати бирмунча енгиллашди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM