“ИСЛОМОБОД”ДА НИМА ГАПЛАР?

Бугун “Исломобод” маҳалласи аҳлининг муаммоларини ўрганиш, уларга амалий ёрдам бериш мақсадида вилоят ҳамда туманнинг тегишли ташкилотлари раҳбар ва ходимлари иш бошлашганининг иккинчи куни. 

Туман ҳокими ва прокурори ушбу маҳаллада бўлиб, ташкилотлар раҳбарларига бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ топшириқлар бердилар. 

Таъкидлаш жоизки, бу ерда йўлларни таъмирлаш, кўп қаватли уйлар атрофида сунъий равишда тўпланган тупроқларни чиқариш, бир сўз билан айтганда, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM