ЯНА БИР ҚАТОР ОИЛАВИЙ БОҒЧАЛАР ИШ БОШЛАЙДИ

Туман ҳокими  оилавий болалар боғчаси очиш истагида бўлган тадбиркорлар билан учрашди. Туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида бўлиб ўтган ушбу учрашувда оилавий болалар боғчаси фаолиятини йўлга қўйиш учун уларга тўсқинлик қилаётган камчиликлар  ўрганилди.

Аксарият тадбиркорлар кредит ажратишда ёрдам сўраса, баъзилари кадастр  ҳужжатларини тайёрлашни тезлаштириш масаласини илгари сурмоқда.  Энг муҳими улар орасида барча меъёрий талабларни бажариб, болалар боғчаси очишга тайёр турган ишбилармонлар ҳам талайгина.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM