ЯНГИ КООПЕРАТИВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

   “Оқ олтин” маҳалласи ҳудудида тикувчилик йўналишида “NARPAY YORQIN HAYOT” ишлаб чиқариш кооперативи ташкил этилди. Хитой тажрибаси асосида ташкил қилинган ишлаб чиқариш кооперативига 30 нафар “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган ишсиз хотин-қизлар аъзо сифатида бириктирилиб, бандлиги таъминланди.

Ориф Қаҳҳоров раҳбарлик қилаётган кооперативнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими иштирок этди ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида қилинаётган бу каби ишлар кўламини кенгайтириш юзасидан сўз юритди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM