"МАҲАЛЛАБАЙ" ИШЛАШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

“Исломобод” маҳалласида “Маҳаллабай” иш юритилаётганидан хабарингиз бор.  Бугун туман ҳокими ва барча сектор раҳбарлари ҳудудни пиёда кездилар. Тадбиркорлик субъектларига кириб, уларнинг муаммоларини ўрганишди. Шу каби, кўп қаватли уйларнинг канализацияси, маҳалла биноси атрофидаги деворни таъмирлаш жараёнини кўздан кечиришди.

Шунингдек, “Нарпайгазтаъминот” газ таъминоти бўлими ходимлари табиий газ қувурларининг яроқсиз қисмларини янгилашмоқда.  Ҳудуддаги 55-умумтаълим мактабида эса ўқитувчи ва ўқувчилар тиббий кўрикдан ўтказиляпти.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM