Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросни таъминлаш мақсадида туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида марафон ўтказилди.
Эрта тонгдан “Исломобод” маҳалласида ўтказилган марафон сўнггида эрталабки бадантарбия машқлари ҳам бажарилди.