Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг ўттизинчи сессиясини чақириш тўғрисида

Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг ўттизинчи сессиясини чақириш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

1. Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг навбатдаги ўттизинчи сессияси 2021 йилнинг 7 май куни соат 08:00 да Нарпай тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.

2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йил 8 апрелдаги “Худудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастурининг ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Нарпай туманида “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали аниқланган “ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб, ҳар бир маҳалланинг ривожланиш дастури юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шодиев Жасурбек Мамараимовичнинг ҳисоботи тўғрисида.

бюджет жараёнида фукароларнинг фаол иштирокини таьминлаш мақсадида туман маҳаллий бюджетида 2021 йилда шаклланган қўшимча манбаларининг камида 10 фоиз қисмини туман ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га йўналтириш юзасидан туман ҳокимлиги молия бўлими бошлиғи Тўйинов Наврўз Нарзуллаевичнинг ахбороти тўғрисида

тумандаги тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитларни ажратилиши ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Акциядорлик тижорат банки “Агробанк” Нарпай тумани филиали бошқарувчиси Бўронов Шерзод Набиевич, Акциядорлик тижорат “Халқ банк” Нарпай филиали бошқарувчиси Нурмаматов Қудрат Актамович ҳамда Акциядорлик тижорат банки “Микрокредитбанк” Зиёвуддин филиали Оқтош банк хизматлари кўрсатиш маркази бошлиғи Санақулов Элдор Ҳикматулла ўғлининг ҳисоботлари тўғрисида.

халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг 2021 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 131/24-6-сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг
(14 банди) ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича туман ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Исматуллаев Жўрабек Улуғмуродовичнинг ҳисоботи тўғрисида.

2021 йилнинг 2-чорагида тумандаги 4 та секторларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида.

Нарпай тумани ҳокимининг тақдимига биноан туман ҳокимлигининг бошқарув аппаратининг тузилмаси (структураси)ни тасдиқлаш тўғрисида.

3. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

 

 

Туман ҳокими в.б.:                                                   Ш.Рахманов

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM