Янгиликлар

ЁЛҒОН ХАБАР УЧУН ҚОНУНИЙ ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНГАН

#МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади.

 

ҚАБРИСТОНЛАР ОБОДОНЛАШТИРИЛДИ

 Бугун тумандаги барча зиёратгоҳ ва қадамжолар, қабристонларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳамда аҳоли кўмагида аждодларимиз мангу қўним топган масканлар супуриб-сидирилди, тозаланди.

ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Нарпай тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Шерзод Раҳмонов иккинчи сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, мактаб директорлари ва мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари билан учрашди.
Янги раҳбар соҳалар кесимида мутасаддилар билан суҳбат олиб борди. Келгуси режалар, олдинда турган кечиктириб бўлмас вазифалар хусусида алоҳида сўз юритилди.

 

 

ЯШИРИН ЦЕХ ФОШ БЎЛДИ

Куни кеча туман ҳокими вазифасини бажарувчи Шерзод Раҳмонов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаменти Нарпай туман бўлими ходимлари ҳамроҳлигида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганди. Мақсад тадбиркорларнинг муаммоларини тинглаб, лозим бўлса масалаларини ҳал этишда амалий ёрдам беришдан иборат эди.

Азиз тумандошлар!

Қиш мавсумида аҳолининг табиий ва суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжи ортади. Мабодо, табиий газ таъминотида узилиш ёки босим пасайиб кетиш ҳоллари кузатилса, шу каби суюлтирилган газ боллонларининг вақтида етказилишида муаммолар келиб чиқса қуйидаги телефон рақамларига мурожаат этинг:

(66) 432-16-63

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM