Янгиликлар

ЎҚУВ-СЕМИНАР

13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғи Асқар Умаров, туман ҳокими в.б Шерзод Раҳмонов, маҳалла раислари иштирокида ўқув-семинар ўтказилди.

МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛДИ

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси масъуллари Нарпай туманида ёшлар билан учрашув ўтказди. Унда  18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 120 нафар уюшмаган ёшлар иштирок этдилар.
Учрашувда ҳар бир йигит-қизнинг муаммолари алоҳида эшитилди. Ёшлар томонидан қилинган мурожаатларнинг аксарияти бандлик, тадбиркорлик фаолияти учун кредит, ер олиш, кадастр масалаларидан иборат бўлди. Шу каби айрим ёш оилалар уй-жой сўраб мурожаат этишди.

ТАЙИНЛОВ

Носиров Дусмурод Махсиддинович Нарпай тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Дусмурод Носиров ушбу тайинловга қадар Нарпай туман мактабгача таълим бўлими мудири лавозимида фаолият олиб борган.

Муносабат 

Айрим блогерлар  бирор бир хабар тарқатиш олдидан масаланинг асл моҳияти билан қизиқишмайди. “Шап” этган товушни эшитиб, ўзича бу “Шапалоқ” эканлигига ишора қилаверади. Гап қаерга боради, кимнинг шаънига путур етади, буёғи қизиқ эмас уларга. 
Такрор таъкидлаймиз, ҳамма блогерлар эмас, айрим “пашшадан фил ясашга одатланган”лар ҳақида гап кетмоқда.

ИНВЕСТОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Янги ҳокимнинг дастлабки иш кунларида инвесторларни қабул қилгани янги йилнинг баракали бошланишидан далолатдир.
Афғонистонлик инвестор Қурбан Кнодаидад 100 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш истагини билдирди. Демак, “Taxxor nur omad” МЧЖ туманимизда 200 гектар майдонда доривор коврак ўсимлигини етиштиришни режалаштирмоқда.
Бу ҳозирча, кейинчалик улар яна шунча миқдорда инвестиция киритиб, коврак экиш, паррандачилик ва чорвачилик фаолиятини йўлга қўйиш ниятида.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM