Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Нарпай тумани ҳокими ўринбосари Жасурбек Шодиев 2-сон касб-ҳунар мактабида тадбиркорлар билан учрашди. Учрашувда   ишбилармонларнинг муаммолари ўрганилди.

Тадбиркорлар томонидан кредит, тадбиркорлик учун ер олиш масалалари ўртага ташланди.

МАВСУМНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗАЙЛИК

Нарпай туман  фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан “Умид”, “Олтиуғил”, “Қозиёқли” ва “Тортувли” махалла фуқаролар йиғинларида жойлашган нодавлат оилавий мактабгача таъалим ташкилотларининг қиш мавсумига тайёргарлик холати ўрганилди.  
Иситиш тизими кўздан кечирилиб, уй эгаларига ёнғинларнинг олдини олиш ва ис газидан заҳарланиш ҳолатлари бўйича тушинтириш ишлари олиб борилди.

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бугун “Мушкент”, “Оқ олтин”, Янгиариқ”, “Тинчлик” ва Зоир ота  номли маҳаллаларида  “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди. Тадбирда эл севган санъаткорлар ўзларининг чиқишлари билан иштирокчиларнинг кўнгилларини шод этдилар.

ИИБ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚ ОРАСИДА

Нарпай тумани ички ишлар бўлими ходимлари учинчи сектор ҳудудида яшовчи фуқароларни қийнаб келаётган  муаммоларни ўрганишмоқда.
Фуқаролар томонидан билдирилаётган талаб ва истаклар ИИБ ходимлари томонидан чуқур ўрганилиб чиқилиб, муаммолар жойида ҳал этилмоқда.

ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА

Нарпай туман тиббиёт бирлашмасида туман ички ишлар бўлими томонидан кенг қамровли тарғибот ишлари ўтказилди. 
Жумладан одам савдоси, наркотик моддалар “олди-берди”си ва уларнинг ноқонуний йўллар билан айланишининг олдини олиш юзасидан тиббиёт ҳамда фармацевтика ходимлари ўртасида тарғибот ишлари олиб борилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM