Янгиликлар

ОДАМЛАРГА КАЙФИЯТ УЛАШГАН ТАДБИР

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тарғибот тадбири “Болғали” маҳалласи аҳлининг қалбига ўзгача шукуҳ бахш этди, дейиш мумкин.  Буни иштирокчиларнинг кўтаринки кайфиятидан билиш қийин эмас.
Бугун 27-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ушбу маҳаллада яшовчи фуқаролар ўртасида уч навбатда тадбир ўтказилди.  Ҳар учала навбатда ҳам тадбиргоҳнинг гавжумлиги тадбирга нисбатан одамларда қизиқиш ортаётганидан далолат.

НУҚСОНЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Нарпай туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудидаги трансформаторларни кўрикдан ўтказишяпти. Қиш мавсумида аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида симёғоч ва тармоқдаги бошқа носозликлар ҳам кўздан кечирилмоқда. Камчиликлар бартараф этилмоқда, албатта.

МУШОИРА БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон  ёзувчилар  уюшмаси, Самарқанд  вилояти Нарпай туман  бўлими' "Гулшан"    ижодий  тўгараги  иштирокчиларининг навбатдаги  машғулоти бўлиб
ўтди.  Машғулотни  уюшманинг  туман  бўлими  раҳбари  Яхшигул Хидирова олиб борди. 
Ижодкорлар  Ватан, Она, Тинчлик ва Олтин куз мавзуларида мушоира уюштирдилар. Ўқилган  шеърлар ҳақида ўзаро  таҳлилий  фикрлар  билдирилди.

ХАЗОНЛАРНИ ЁҚҚАН ФУҚАРО ЖАРИМА ТЎЛАЙДИГАН БЎЛДИ

Нарпай туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси  давлат инспекторлари "Ўзбекистон" МФЙда кузатув рейд тадбирини ўтказдилар. Кузатув  вақтида, маҳалла фуқораси А.Н барг-хазонларни тўплаб, очиқ аланга олдириб, ёқиб юборганлиги аниқланди. Бу ҳолат эса атмосфера ҳавосини ифлосланишига олиб келди, албатта.
Фуқарога нисбатан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, жарима қўлланилди.

МАКТАБЛАРДАГИ АҲВОЛ ЎРГАНИЛДИ

Нарпай тумани ҳокими Ботир Жабборов умумтаълим мактаблари фаолиятини ўрганди. Туман халқ таълими бўлими мутасаддилари ҳамроҳлигида мактабларда ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар, қишки мавсумга ҳозирлик, карантин қоидаларига риоя этиш юзасидан қилинган ишлар кўриб чиқилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM