Янгиликлар

ИСИТИШ ТИЗИМЛАРИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

Туман ҳокими Ботир Жабборов мактабгача таълим ташкилотлари ва нодавлат оилавий боғчалар фаолияти билан танишди. Биноларнинг иситиш тизимлари ҳолати кўздан кечирилиб, муассаса ходимларига карантин қоидаларига қатъий амал қилиш юзасидан тавсиялар берилди.

АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИДА

“Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш бўйича тузилган ишчи гуруҳ жойларда фаолият олиб бормоқда. Туман ҳокими Ботир Жабборов “Наврўз” маҳалласида иш юритаётган гуруҳ билан бирга аҳоли хонадонларида бўлди.  Хонадон эгаларининг муаммоларини ўрганиш баробарида шахсий томорқадан унумли фойдаланиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Мактаблар таъмирланди

Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактабининг 320 ўринли биноси 1984 йилда қурилган бўлиб, ўтган йиллар давомида муассаса биноси таъмирлаш ишларига муҳтож ҳолга келиб қолган эди. Бу эса ўқувчи ва ўқитувчиларга қатор ноқулайликлар келтириб чиқараётган эди.

ЁШЛАР МЕҲНАТ ГУЗАРИ ИШГА ТУШДИ

Очил Абдураҳимов номли маҳалла ҳудудидаги ташландиқ жойни тадбиркор Шуҳрат  Холиқов ободонлаштирди. Бу ердан  Бобурбек номли  ёшлар меҳнат гузари қуриб фойдаланишга топширди. Эндиликда озиқ- овқат дўкони, кутубхона, сартарошхона, аёллар ва эркаклар учун ҳаммом, чойхона ва ошхона эл хизматида. 
Энг муҳими, тўрт нафар ёшлар иш билан таъминланди.

 

ВИЛОЯТ БОСҚИЧИГА ЙЎЛЛАНМА

Куни кеча  туманда Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодларни саралаш бўйича танлов бўлиб ўтди.Танловда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 108 нафар хотин-кизлар 7 та йўналиш бўйича куч синашдилар. Ғолиб бўлган 8 нафар иштирокчи вилоят босқичига йўлланма олишди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM