Янгиликлар

Туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари орасидан юқори лавозимларга заҳира кадрлар шакллантирилмоқда

Бугунги кунда Янги Ўзбекистонни замонавий фикрлайдиган, халқ манфаатини ўз манфаатларидан устун қўядиган, давлат бошқарувида инновацион ёндашувларни татбиқ этишга қодир бўлган янги авлод давлат хизматчиларисиз қуриб бўлмаслигини даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Шундай экан, Учинчи Ренесанс остонасида турган Ўзбекистонни ислоҳотларнинг яратувчиси давлат хизматчиларисиз тасаввур этиб бўлмайди.

ТАДБИР ДАВОМ ЭТАДИ

“Ҳукукбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш ойлиги” давом этмоқда. Бу сафар туман ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Халқобод” маҳалласида бўлдилар. 
Улар жамоат жойлари ва кўчаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида тарғибот ишларини олиб боришди.

СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ТАШКИЛ ҚИЛИНМОҚДА

Нарпай тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан мактабгача таълим ташкилотларининг ўрта ва кичик гуруҳлари тарбияланувчилари ўртасида “Нафас машқлари – соғлом ҳаёт сари қадам” шиори остида оммавий спорт мусобақалари ташкил қилиниб, келинмоқда.

 

УЙ БОҒЧАЛАРИДА ШАРОИТ ҚАНДАЙ?

  Бугун Нарпай тумани ҳокими Ботир Жабборов нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишиб чиқди. Уй боғчаларида тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, муассасаларнинг қиш мавсумига тайёргарлиги кўздан кечирилди. 
Ҳоким ўрганиш жараёнида аниқланган нуқсонларни бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга топшириқлар берди.

МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА

Тўртинчи сектор раҳбари – туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Отабек Деҳқонов “Тепа” маҳалласида яшовчи уюшмаган ёшлар билан учрашди.
Учрашувда ёшлар ўзларининг таклиф ва муаммоли масалалари билан сектор раҳбарига мурожаат этдилар. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ўз ечимини топди. Бир қисми эса ўрганиб чиқиш учун мутасадди ташкилот вакилларига ҳавола қилинди.
 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM