Янгиликлар

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

“Наврўз”, “Тоткент”, "Тепа", “Ўзбеккенти” ва Алишер Навоий номли маҳаллаларида  “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди. Уч навбат(сеанс)да ўтказилган тадбирларда кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида сўз борди. Шу каби санъаткору шоирлар, спортчиларнинг чиқишлари даврага файз бағишлади. 
Тадбирларда туман ҳокими Ботир Жабборов иштирок этди.

ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ НАРПАЙДА

Самарқанд вилоят прокурори Равшан Машарипов Нарпай тумани  секторлари фаолиятини ўрганди.
Дастлаб, ишчи гуруҳлар томонидан “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш бўйича ўтказилаётган хатлов ҳамда электрон базани шакллантириш ишлари билан танишди ва бу борада тегишли тавсиялар берди. 
Шундан сўнг ҳудуддаги тадбиркорлар муаммолари билан қизиқди. 

ПОЙТАХТЛИК САНЪАТКОРЛАР НАРПАЙДА

“Саловат” ва “Қозикент”, “Ноғорахона”, “Чорбоғ” маҳаллаларида  “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирида пойтахтдан келган санъаткору шоирлар иштирок этдилар.  Меҳмон ҳамда маҳаллий санъаткорларнинг чиқишлари иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди. 
Тадбирлар бир кунда уч навбатда(сеанс)да ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз: Кўтаринки кайфиятдаги ушбу тадбирлар барча маҳаллаларда 10 кун мобайнида давом этади.

НАЗОРАТДАГИ ШАХСЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Нарпай туман халқ қабулхонасида жиноят ишлари бўйича туман суди ва туман ички ишлар органи Пробация гуруҳи хамкорлигида қабул ўтказилди. Қабулда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўтаётган назоратдаги шахсларнинг муаммолари ўрганилди.
Очиқ мулоқот тарзида бўлган қабул якунида сайёр суд мажлиси ўтказилиб, 10 нафар назоратдаги шахс муддатидан олдин жазодан шартли озод этилди.

"Меҳр-саховат" кўкрак нишонлари эгаларига топширилди.

Нарпай туман ҳокимлиги мажлислар залида  2020 йил 26 майдаги Юртбошимиз Фармони асосида таъсис этилган "Меҳр-саховат" кўкрак нишонига сазавор бўлган тумандошларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Шуҳрат Самадов кўкрак нишонларини ўз эгаларига тантанали тарзда топширди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM