Янгиликлар

Сизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истаги борми? 

Кредит олиш масаласида кимга мурожаат қилишни билмаяпсизми?

  Нарпай туманидаги тижорат банклари масъуллари Сизга ёрдам беришга тайёр.

 Қуйидаги телефон рақамлари орқали уларга  қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Нарпай туманининг иқтисодиёти барқарор ривожланмоқда

Самарқанд вилояти ҳудудларида фолият олиб бораётган туман  (шаҳар)лар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларининг (KPI) 2020 январь-сентябрь ойлари якуний йиғма рейтинглари элон қилинди. 
  Унга кўра Нарпай тумани ҳокимининг  биринчи ўринбосари рўйхатнинг яшил тоифага киритилган. Бу эса рейтингнинг юқори поғоналаридан биридир.

Юзма-юз мулоқотлар давом этади.

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг 162- ва Самарқанд  вилоят ҳокимининг 160-қарорлари ижросини таъминлаш доирасида Самарқанд  вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси раҳбарларининг вилоятимиздаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли билан уларнинг уйларидаги қишки мавсумга тайёргарлик ва мавжуд муаммолар борасидаги очиқ мулоқотлари давом этмоқда.
Эртага, 7-ноябрь куни ана шундай мулоқотларнинг навбатдагиси қуйидаги манзилларда бўлиб ўтади:

Айни пайтда:

Туман ҳокими Ботир Жабборов давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган “Оқтош кўзмунчоқлари” мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишмоқда. Муассасада тарбиячи ва тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, иситиш тизимларининг қиш мавсумига тайёргарлигини кўздан кечиряпти.

МАСАЛАЛАРГА ЖОЙИДА ЕЧИМ ТОПИЛДИ

Маълумки, айни кунларда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари аҳоли хонадонларида суҳбат олиб боришмоқда. 
Бугун туман ҳокими Ботир Жабборов “Дедан” маҳалласида фаолият юритаётган ишчи гуруҳ билан бирга аҳоли хонадонларида бўлди. Оилалар муаммолари ўрганилиб, аксарият масалаларга жойида ечим топилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM