“ОЛИЙ МАЪЛУМОТ ОЛИШ ҲЕЧ ҚАЧОН КЕЧ ЭМАС” 46 ёшида талаба бўлган ветеринарнинг мулоҳазлари билан танишинг
16.10.2020 - 09:42Ортиқ акани ҳамма нарпайликлар қўли енгил ветеринар врач деб билади. Бунга у 26 йиллик ҳалол меҳнати, фидоийлиги ва қолаверса, камтарлиги билан эришди, десак, хато бўлмайди. Биласиз, қишлоқ жойларда ҳамма бир – бирини танийди, ҳамманинг уйида мол-ҳоли бор, қорамол, қўй-эчки, паррандалардан тортиб, ит мушукларгача.