Янгиликлар

Нарпайлик "Ёш китобхон" кўрик танлови туман босқичининг 10-14, 15-19 ёш тоифалари ҳамда 20-30 ёш тоифасида ғолиблари аниқланди

Нарпайлик "Ёш китобхон" кўрик танлови маҳаллий босқичининг 10-14, 15-19 ёш тоифалари ҳамда 20-30 ёш тоифасида ғолиблари аниқланди. Муросасиз кечган маънавий танловни баҳолашда иштирок этган ёзувчилар уюшмаси туман бўлими раҳбари Яхшигул Хидирова шундай дейди: Аввалги йиллардан танлов савияси ҳамда саволларнинг мантиқий мураккаблашуви ижобий фарқ қилиб, ёшларинг китоб орқали ҳаётга теран боқишига Ёшлар иттифоқининг ушбу танлови  катта туртки бўла олади.

Ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик кўникмаларини эгаллашлари учун, меҳнат ярмаркаси, ёш тадбиркорлар савдо ярмаркаси ҳамда "Мувафаққиятга эришиш сирлари" лойиҳалари бўлиб ўтди

Ёшлар ойлиги давомида "Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш" номи билан Ёшлар-келажагимиз жамғармаси ва Ёшлар иттифоқининг туман Кенгашини янада ҳамфикр ва жадалроқ ишлашга ундайди. Бугун Нарпай туманида ушбу ҳафталик бўйича, туманнинг 3-4-сектор маҳаллларида истиқомат қилувчи ёшлар, коллеж битирувчилари ва уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик кўникмаларини эгаллашлари учун, меҳнат ярмаркаси, ёш тадбиркорлар савдо ярмаркаси ҳамда "Мувафаққиятга эришиш сирлари" лойиҳалари бўлиб ўтди.

“Харид чекини талаб қилиб олинг!” тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши етакчилари ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида харидорлар ўртасида солиқ қонунчилиги бўйича ҳуқуқий маданиятни янада ошириш мақсадида тумандаги бозорлар ва аҳоли гавжум жойларда “Харид чекини талаб қилиб олинг!” тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. 

Маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда ижтимоий ҳуқуқий тарғибот ҳафталиги доирасида "Эътироф эгалари" лойиҳаси бўлиб ўтди

Нарпай туманида ёшлар ойлигининг "Маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда ижтимоий ҳуқуқий тарғибот ҳафталиги доирасида "Эътироф эгалари" лойиҳаси бўлиб ўтди. Унда "Меҳнат Роҳат" фермер хўжалиги раҳбари кўплаб давлат мукофотлари соҳибаси, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Зайнаб Ҳайдарова билан ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

"Ҳуқуқий ахборот куни" тадбири ўтказилди

Туманда 2019 йилнинг 13 июн куни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, қонунийликни мустаҳкамлаш  мақсадида  “Ҳуқуқий ахборот куни” тадбири ўтказилди. Ушбу тадбир доирасида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан татбиқ этилган бешта муҳим ташаббус доирасида тайёрланган кўргазмалар ва турли хилдаги чиқишлар намойиш этилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM