Янгиликлар

5 та ташаббуснинг иккинчи банди "Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш" ижроси бўйича спортнинг каратэ-до туридан туман очиқ турнири бўлиб ўтди

Муҳтарам Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та ташаббуснинг иккинчи банди ижроси бўйича туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда туман халқ таълими бўлимига қарши 40-умумтаълим мактабида спортнинг каратэ-до туридан туман очиқ турнири бўлиб ўтди.

"Меросхўр" спектакли намойиш этилди

Жорий йилнинг 27 апрел куни Нарпай тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туман ҳокимлиги маданият бўлимига қарашли 4-сон маданият ва аҳоли дам олиш марказида Каттақўрғон шаҳридаги Каттақўрғон драма театрининг "Меросхўр" спектакли намойиш этилди. Тадбирда 300 нафарга яқин томошабинлар маънавий озуқа ва маданий ҳордиқ олишди.

Туманда ҲОКИМ ВА ЁШЛАР учрашуви ўтказилди

26 апрел куни тумандаги 13-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувга туман ҳокими Жабборов Ботир Шукурович ташриф буюрди. Президентимиз томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни Нарпай туманида жорий этиш ҳамда ёшларнинг муаммолари, саволлари ва таклифлари учрашувнинг асосий йўналишини ташкил этди. Қарийб 500 нафар ёшлар иштирокида юқори савияда бўлиб ўтган учрашув ёшларда катта таассурот қолдирди. Ёшларнинг муаммо ва таклифларидан келиб чиқиб тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Ёшлар-келажак бунёдкори!

Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Жорий йилнинг 25 апрел куни тумандаги "Тортувли" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 35-умумтаълим мактаби биносида туман ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди. Қабулда 12 нафар фуқароларни қийнаб келаётган муаммоли масалалар (газ, электр энергияси, йўлни таъмирлаш масалалари) юзасидан 9 та муаммоли масала жойида ҳал этилди ҳамда қолган 3 та масала бўйича тегишли ташкилот ва корхоналар раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилиб 4 кун муддатда ижобий ҳал этиш бўйича топшириқ берилди.

"Биз буюк юрт фарзандларимиз" мавзусида фотокўргазма турли номинациялар буйича кўрик-танлов ҳамда ёш ижрочилар иштирокида галаконцерт ўтказилди

Тумандаги 27-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида иқтидорли ёшларни мусиқа ва санъат мактабига жалб этиш уларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш улар онгида бахшичилик ва миллий мақом санъатини акс эттириш ҳамда ёшларни маънавияти ва маданиятини ошириш мақсадида "Биз буюк юрт фарзандларимиз" мавзусида фотокўргазма ва турли номинациялар бўйича кўрик-танлов ҳамда ёш ижрочилар иштирокида галаконцерт ўтказилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM