Янгиликлар

"Оилавий тадбиркорликни қуллаб-қувватлаш маркази"нинг йиғилиши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги "Худудларда ахолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қушимча чора-тадбирлар тўғрисида "ги  ПҚ-4231-сон қарорга мувофиқ Нарпай туманида ташкил этилган "Оилавий тадбиркорликка кўмаклашиш маркази"нинг туман таъминотчи ташкилот рахбарлари  иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича сайёр қабул ўтказилди

Жорий йилнинг 9 апрел куни тумандаги Тоткент маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 12-умумий ўрта таълим мактаби биносида тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлинмаси ва Жиноятчилик бўйича туманлараро суд раиси ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида маҳалла фуқаролари билан ҳудудда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар ва ёшлари турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, бу борада аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича сайёр йиғилиш ўтказилди.

O'zLiDeP туман Кенгаши томонидан таълим муассасаларида тадбирлар ўтказилди

9 апрел Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан туманда жойлашган 41-умумий ўрта таълим мактабида O'zLiDeP туман Кенгаши томонидан тадбир ўтказилди. Тадбирда буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур ва Темурийларнинг юртимиз маданияти ривожига қўшган ҳиссаси, юртимиз мустақиллигидан кейин Амир Темурнинг шахсини ўрганиш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида мактаб ўқувчиларига тушунчалар берилди.

"Нарпай Зирабулоқ" футбол жамоаси ғалаба қозонди

Жорий йилнинг 7 апрел куни тумандаги Тип-1 ўйингоҳида "Нарпай Зирабулоқ" ва "Самарқанд Шердор" футбол жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда 3:0 ҳисобида "Нарпай Зирабулоқ" футбол жамоаси ғалаба қозонди. Туман ҳокими Жабборов Ботир Шукурович иккала футбол жамоаларига омад ва келгуси ўйинларида фақат ғалаба ёр бўлишини тилади.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM