Янгиликлар

ҲАРБИЙ ПАРАД

Миллий гвардиянинг 4-алоҳида отряди, шу каби вилоят бошқармаси вакиллари, Ёшлар ишлари агентлиги, умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари, Афғон уруши қатнашчилари ҳарбий юриш орқали 3 километр йўлни босиб ўтдилар. 

Тадбирда ҳарбий техникалар ҳам иштирок этди.

МОТАМСАРО ОНА ҲАЙКАЛИ ПОЙИГА ГУЛЧАМБАР ҚЎЙИЛДИ

Эрта тонгда туман ҳокими, сектор ва ташкилотлар раҳбарлари, ҳарбий қисм зобитлари  “Хотира майдони”да тўпландилар.   9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказиладиган  тадбирлар   Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишдан бошланди.

УРУШНИНГ БОЛАЛАРИ

Осмон гумбуридан титраб кетар лаб,
Гоҳо эшитилар ингроқ нолалар.
Вайрон бўлган уйда онасин излаб,
Ўқ тегиб  жон берди шўрлик болалар.

Сачраган қонми бу – адирлар алвон,
Гўёки баргини тўккан лолалар.
Очликдан ўлмай, деб сақлаш учун жон,
Бошоқли дон терди шўрлик болалар.

ОҚТОШ ШАҲРИНИНГ БИР НЕЧА КЎЧАСИ ВАҚТИНЧА ЁПИЛАДИ

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Оқтош шаҳри кўчаларида парад ўтказилади. Шу боис эртага – 8 май куни соат 8:30 ҳамда 10:30 лар оралиғида  Исмоил Бухорий, Ғофур Ғулом, Амир Темур ва Алишер Навоий кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM