Янгиликлар

ТУШУНТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ

Туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси томонидан “Кўк ота” маҳалласи ҳудудида аҳоли томонидан  ташланган турли хил чиқиндилар махсус техника ёрдамида бартараф қилинди.

Шу каби чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташламаслик юзасидан  фуқоралар ўртасида тушунтириш ишлари ўтказилди.

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

Туман ҳокими ва туман ИИБ бошлиғи 56-умумтаълим мактаби ва 6-мактабгача таълим ташкилоти биноларининг қурилишини кўздан кечиришди. Олиб борилаётган ишлар юзасидан бунёдкорларга ўз тавсияларини бердилар.

Бундан ташқари, 36-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб, ўқувчиларга спорт кийимлари ва коптоклар савға қилинди.

ДЕЗИНФЕКЦИЯ ҚИЛИНДИ

Туман ҳудудидаги аҳоли гавжум жойлар дезинфекция қилинди. Эрта тонгда “Ёшлар” истироҳат боғи ёнида туман фавқулодда вазиятлар бўлими, Миллий гвардия, ИИБ, ҳарбий қисм ва тегишли ташкилотлар вакиллари йиғилишди.

МАВСУМ ОЛДИДАН ХОЛИС НИЯТ

Саноатбоп пилла хомашёси етиштириш мақсадида звеноларга ипак қурти уруғи тарқатиш бошланди.

Эрта тонгдан туман ҳокими, сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари “Кўкота” зиёратгоҳида тўпландилар. 

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА

Халқ қабулхонасида туман ҳокими Шерзод Раҳмонов фуқароларни қабул қилиб, муаммоларини ўрганди.

Фуқаролар томонидан тадбиркорлик учун ер, кредит ажратиш, бандлик, моддий ёрдам масалаларида амалий ёрдам сўраб мурожаатлар тушди. Шу каби соғлигини тиклаш борасида ёрдам сўраган фуқаролар бор.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM