Янгиликлар

“БАХТ” МАҲАЛЛАСИ ЯНГИ БИНОДА ИШ БОШЛАДИ

“Бахт” маҳалласи биноси ҳам  қайта таъмирланиб, замонавий кўринишга эга бўлди. Бугун ушбу масканнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда туман ҳокими фуқароларни янги маҳалла биносининг ишга туширилиши билан табриклади.  Нуронийлар дуо қилгач, бино тантанали тарзда очилди.

"МАҲАЛЛАБАЙ" ИШЛАШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

“Исломобод” маҳалласида “Маҳаллабай” иш юритилаётганидан хабарингиз бор.  Бугун туман ҳокими ва барча сектор раҳбарлари ҳудудни пиёда кездилар. Тадбиркорлик субъектларига кириб, уларнинг муаммоларини ўрганишди. Шу каби, кўп қаватли уйларнинг канализацияси, маҳалла биноси атрофидаги деворни таъмирлаш жараёнини кўздан кечиришди.

СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН 5000 ҚАДАМ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  фармони ижросни таъминлаш мақсадида туман  жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида марафон ўтказилди.

Диққат эълон!

АЗИЗ НАРПАЙЛИКЛАР!

1- май “Фавворалар куни” муносабати билан "Ёшлар" истироҳат боғида байрам тадбири ўтказилади. 

Бугун соат 10:00да бўлиб ўтадиган тадбирга барчангизни таклиф этамиз!

Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг ўттизинчи сессиясини чақириш тўғрисида

Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг ўттизинчи сессиясини чақириш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM