Янгиликлар

ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ!

Шу йил 8 февраль куни соат 11:00 да 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Самарқанд вилоят драма театри  актёрлари томонидан ажойиб спектакл намойиш этилади.

Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо қаламига мансуб “Самарқанд сайқали” тарихий драмаси буюк мутафаккир Мир Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган. 

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Биринчи сектор штабида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Бунда сектор котиби ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганди.

Ўз навбатида ишбилармонлар томонидан кредит, фаолиятини кенгайтириш учун ер майдони ажратилиши лозимлиги масалаларида мурожаатлар тушди. Муаммоларни ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

ЎҚУВЧИЛАР ЎРТАСИДА МУСОБАҚА

Учинчи сектор томонидан 55-умумтаълим мактабида ўқувчилар ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ташкиллаштирилди.

 Мусобақа ғолиблари сектор томонидан ажратилган совғалар билан тақдирландилар.

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Туман халқ таълими бўлимига қарашли 70-умумтаълим мактабида "Прокурор ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда туман прокурори – иккинчи сектор раҳбари Камолиддин Жавдановдан ташқари, ДХХнинг масъуллари  ҳамда  "Дўстлик" ва "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳибаси севимли шиора  Зулфия Мўминова ҳам иштирок этди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM