Янгиликлар

КЎМИР ЗАХИРАСИ ЯРАТИЛГАН

Ҳаво ҳарорати кескин пасаймоқда. Шу кунларда аҳолини муқобил ёқилғи билан таъминлаш мақсадида “Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти Зирабулоқ кўмир  омборхонасида 207 тонна кўмир захираси жамғарилган. Манзил: “Тинчлик” маҳалласи. 
Муқобил ёқилғи – кўмирга ёки брикетга эҳтиёж сезсангиз қуйидаги телефон орқали мурожаат қилишингиз мумкин: (+99894) 373-59-72.
Кўмир нархи: (1кг) – 300,3 сўм;
Брикет нархи: (1кг) – 412, 5 сўм.

ҚИЛМИШЛАРИ ҚИММАТГА ТУШДИ

Ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида одамларда табиий газ ёки муқобил ёқилғига бўлган эҳтиёж ортиши табиий. Лекин бу уларнинг истаган дарахтини кесиб, ўтин қилиши мумкин, дегани эмас.  Негаки, ушбу ҳолат атроф-муҳит ва экологияга салбий таъсир кўрсатади. Қолаверса, туманда аҳоли хонадонларини иситиш учун етарли миқдорда кўмир захираси мавжуд. 

ЯНА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДА

Муқимий номли  маҳалла ҳудудидаги кичик саноат зонасида фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлар билан туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари учрашдилар.  Учрашув жараёнида ишбилармонларнинг муаммолари ўрганилди.
Соҳага оид мутасаддилар ёрдамида мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди, албатта.

"ЁШЛАР ФОРУМИ" ДАВОМ ЭТМОҚДА

 Маълумки, жойларда “Ёшлар форуми” доирасида  турли тадбирлар ўтказилмоқда.13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган бу галги тадбирда  туман ҳокимининг ўринбосари Дўстмурод Носиров, туман ИИБ бошлиғи, учинчи сектор раҳбари Улуғбек Ҳалимов, ДХХнинг масъул ходимлари иштирок этдилар.

ИЛИҚ МУНОСАБАТЛАР БИЛДИРИЛМОҚДА

Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва мамлакатимиз халқига йўллаган Мурожаатномаси ҳамюртларимизни эътиборсиз қолдирмади. Ташкилот, корхона ва муассасалар ходимлари, жамоатчиликка етказилган Мурожатномага илиқ муносабатлар билдирилмоқда.
Туман статистика бўлими жамоаси ҳам Мурожаатнома билан тўлиқ танишиб, унда белгиланган вазифаларга амал қилиб иш юритиш юзасидан чора-тадбирлар белгилашмоқда.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM