Жамоат ташкилотлари

Жамоат ташкилотлари

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш  бўлими

Манзили: Нарпай тумани Оқтош шаҳри А.Навоий кучаси, 62 уй

Раҳбари: Бобожонов Анвар Ғофурович

Телефон: +998 93 124 44 94

Факс:(366) 432-19-68

Ходимлар сони: 2

Ташкил этилган вақти: 2022 й.

Қисқача тарихи: Халқ депутатлари ва вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ўз ҳудудларида ўзини ўзи бошқариш органлари ривожланишига кўмаклашадилар, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини йўналтирадилар. Ўзини ўзи бошқариш органлари ижро органлари ва ижтимоий ташкилотлар билан биргаликда давлат бошқарувида қатнашадилар.

Нарпай тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси 

Манзили:Оқтош шаҳри, А.Навоий кучаси,62- уй

Раҳбари: Самадов Шуҳрат Жўрақулович

Телефон: +99897/395-70-56

Ходимлар сони:2

Ташкил этилган вақти: 1996 й.

Қисқача тарихи: Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилоят бўлими Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси тўғрисида”ги Фармонига асосан 1997 йил 20 январда ташкил этилган ва бугунги кунда жамғарманинг 2-та шаҳар, 14-та туман бўлинмалари фаолият кўрсатиб келмоқда.

“Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими ҳар бир йилнинг номланишига қараб ташаббус қабул қилган.

Масалан:

2007 йилда “Бир нуроний ўн оилага маънавий ҳомий”;

2008 йилда “Ёшлар маънавиятига – нуроний маърифати”;

2009 йилда “Қишлоқ тараққиётига нуроний маънавияти”

2010 йилда “Фахрийлар меҳри – баркамол авлодга”

2012 йилда “Нуронийлар оила таянчи” ҳаракатларини тарғиб этиб келди.

Барча қабул қилинган ташаббуслар “Нуроний” жамғармаси Марказий Кенгаш томонидан маъқулланган.

2013 йилда эса “Турмуш обод – кексалик обод” ҳаракатини бошлаб юборди. “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими Кенгашининг ижобий ишлари билан танишиш мақсадида 2010 йилда “Нуроний” жамғармаси Марказий кенгашининг сайёр йиғилиши Самарқанд шаҳрида ўтказилди.

2015-2022 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM