Янгиликлар

МАҲСУЛОТЛАР ЗАХИРАСИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

Нарпай туман ҳокими Шерзод Раҳмонов 2020-2021 йил куз-қиш мавсумида аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича захирага жамғарилган маҳсулотларнинг сақланишини ўрганди. 
 “Саломатлик”, “Мирбозор бозори” МЧЖ, “Ўлмас Юсуфбек” фермер хўжалиги, “Нарпай саховат агро экспорт” , “Нарпай холод” , “Жасур Жўрабек” хусусий корхоналари омборхоналарини кўздан кечирди.  Шу билан бирга тадбиркорларнинг муаммолари ва таклифларини тинглади.

Ҳурматли Нарпай аҳли!

Совуқ кунлар бошланиши билан электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин. Бунга ортиқча кучланиш ёки қисқа туташув туфайли техник носозликлар сабаб бўлади, албатта. Агарда яшаб турган манзилингиз ёки иш жойингизда шундай нуқсонлар келиб чиқса қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилинг: 
(66) 432-12-59
(+99895) 410-08-86
(+99895) 500-97-36.

КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАСКАНЛАРИДА

Нарпай тумани ҳокими Шерзод Раҳмонов туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ташкил этилган ишсиз ва меҳнат мигрантларини касб-ҳунарга ўқитиш марказлари билан танишиб чиқди.
Дастлаб, Бандлик ва меҳнат мунасабатлари вазирлиги ҳузуридаги  касб-ҳунар марказида бўлиб, тикувчилик йўналишида ўқишни қисқа фурсатларда йўлга қўйиш юзасидан топшириқлар берди.

ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР

Нарпай тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан “Мирбозор бозори” МЧЖ бозорида фавқулодда ҳолат – ёнғин, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва из газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича тадбиркорлар ўртасида профилактик суҳбатлар олиб борилди.  Бозорга кириш дарвозасига фавқулодда холатларни олдини олишни тарғиб этувчи плакатлар ўрнатилди.

ПИЁДА  БЕШ МИНГ ҚАДАМ

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда уларни оммавий спортга жалб этиш мақсадида туманимизда "Саломатлик учун беш минг қадам" шиори остида пиёда юриш марафони ўтказилди. 
Эрта тонгдан туман ҳокимлиги, прокуратура, ички ишлар бўлими,тиббиёт бирлашмаси ва бошқа бир қатор ташкилотлар ходимлари, маҳаллалар фуқаролари иштирокида марафонга старт берилди. Марафон иштирокчилари беш минг қадам масофани пиёда босиб ўтдилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM